май 19, 2020 14:54 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон давлати: давлат муассасаларидаги ишлар ўзбек тилида юритилади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хорижий давлатлар баъзи расмий шахсларининг мамлакатда қонунчилик талабларига мувофиқ, жамоатчилик муҳокамасига киритилган давлат тили масаласи бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат юзасидан билдирган фикрларига муносабат билдирди.

Кун уз сайтининг хабар қиишича, «Давлат тилини тартибга солувчи соҳага боғлиқ масалалар давлатнинг мутлақ ички сиёсатига дахлдор бўлиб, ҳар қандай аралашув асло мақбул эмас. Мамлакат ҳудудида яшовчи барча миллат ва элатлар тилига ҳурмат билан муносабатда бўлиш республика қонунчилигида ўз ифодасини топган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади.

 Апрель ойида Адлия вазирлиги давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиққанини маълум этилганди.

Эслатиб ўтамиз, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова 14 май куни ўтказилган брифинг вақтида Ўзбекистонда рус тили билан боғлиқ вазиятга изоҳ бериб, «Ўзбекистонда иш юритиш жараёнларида рус тилидан фойдаланиш республика фуқароларининг манфаатларига мос келиши»ни айганди. 

Ёрлиқ