Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 3078 нафарни ташкил қилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i52433-Ўзбекистонда_коронавирусга_мубтало_бўлганлар_сони_3078_нафарни_ташкил_қилмоқда
Ўзбекистон да 23 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 кишига кўпайиб, 3078 нафарни ташкил қилаётганини мамлакат ССВ хабар қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
май 23, 2020 10:35 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 3078 нафарни ташкил қилмоқда

Ўзбекистон да 23 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 кишига кўпайиб, 3078 нафарни ташкил қилаётганини мамлакат ССВ хабар қилди.

«Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси чет элдан келган фуқароларда аниқланган», — дейилади Дарё сайтининг Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб тарқатган хабарида.

Жумладан, 38 нафар Санкт-Петербургдан чартер рейс билан, 2 нафар Тожикистондан келган ва карантин марказига жойлаштирилган фуқароларда ҳамда 2 нафар Қозоғистон орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида инфекция қайд этилган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 2492 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. Ҳозирда 573 нафар бемор даволанмоқда, улардан 4 нафарининг аҳволи оғир.