Ўзбекистон томонидан Тожикистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдам юборилди
Бу кўмакларн, 24 тонналик юк дори-дармонлардан, асосан антибиотиклардан иборат дея хабар қилинмоқда.
Кун уз сайти нинг хабар қилишича, «Ўзбекистон ҳукумати томонидан Душанбега тақдим этилган ёрдам шаҳар соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармасига берилди», - дея хабар қилган нашрга Душанбе ҳокими маъмуриятидаги манба.
Унинг сўзларига кўра, шаҳар ҳокими Рустам Имомали тегишли шаҳар тузилмаларига коронавирус билан касалланганларни даволаш учун олинган дори-дармонлар мақсадга мувофиқ ишлатилишини қатъий назоратга олиш ҳақида топшириқ берган.
Шунингдек, манбанинг хабар беришича, ёрдам сифатида олинган барча дори-дармон Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни Ўзбекистон Тожикистонга дори-дармон, озиқ-овқат маҳсулотлари бўлган 18та темирйўл вагонини жўнатди. Президент топшириғи билан 8 май куни 8 нафар ўзбекистонлик вирусолог ва 10 тонна тиббий асбоб-ускуналар, шу жумладан 10та ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппарати Душанбега келди.
9 май куни Тожикистонга Ўзбекистонда 144та тиббий контейнер юборилди, улар Душанбедаги «Бофанда» стадионида вақтинчалик касалхона учун мўлжалланган.