Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 3396 нафарга етди
(last modified Thu, 28 May 2020 05:52:20 GMT )
май 28, 2020 10:52 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 3396 нафарга етди

Ўзбекистонда 28 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 27 кишига кўпайиб, 3396 нафарга етганини мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилган.

Янги касалланиш ҳолатларининг 16 таси Карантин марказидаги фуқаролар орасидан, иккитаси халқаро юк ташувчи машина ҳайдовчиларида, қолган тўққизтаси эса аҳоли орасидан аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб Дарё сайтининг маълум қилишича, аҳоли орасидаги касалланиш ҳолатлари Тошкент шаҳрида (етти киши), Самарқанд вилоятида (бир киши) ва Тошкент вилоятида (бир киши) қайд этилган.

28 май соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда 714 нафар бемор даволанишни давом эттирмоқда. Қайд этишларича, улардан бир нафари ўта оғир аҳволда, уч нафари эса оғир аҳволда.

Ёрлиқ