Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 3769 кишини ташкил этмоқда
июн 03, 2020 10:35 Asia/Tashkent
Ўзбекистонда 3 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 9 кишига кўпайиб, 3769 нафарга етди, дея хабар қилган Ўзбекистон ССВ.
Янги касалланиш ҳолатларининг 7 таси Тошкент вилоятида (6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари аҳоли орасидан аниқланган), 2 таси Сирдарё вилоятида (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқаро) аниқланганлигини Дарё хабар қилмоқда..
Ўзбекистонда 3 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра 846 нафар бемор даволанишни давом эттирмоқда, улардан 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир деб баҳоланмоқда.