июн 07, 2020 10:52 Asia/Tashkent
  • Uzbekistan Airways хориждаги ватандошларни Ўзбекистонга олиб келиш учун яна 20 та чартер рейсни амалга оширади

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Дарёга берган хабарида яқин икки ҳафта давомида хориждаги ватандошларни Ўзбекистонга олиб келиш учун яна 20 та чартер рейсни амалга оширишини маълум этган.

25—31 май кунлари 8 та чартер рейс амалга оширилган ҳамда Россия ва Туркиядан жами 2118 нафар фуқаро Ўзбекистонга  олиб келиниши режалаштириланди. Таъкидланишича, рейслар 8—21 июнь кунлари оралиғида ташкил этилади.

Рейслар жадвали қуйидагича:

8—14 июнь:

8 июнь. Тошкент—Москва—Тошкент;

9 июнь. Тошкент—Сеул—Тошкент;

9 июнь. Тошкент—Москва—Тошкент;

11 июнь. Тошкент—Новосибирск—Тошкент;

12 июнь. Тошкент—Москва—Тошкент;

12 июнь. Тошкент—Истанбул—Тошкент;

13 июнь. Тошкент—Москва—Тошкент;

14 июнь. Тошкент—Дубай—Тошкент.

Ушбу ҳафтада Римга ҳам рейс қўйилиши кутилмоқда, бу ҳақда кейинроқ эълон қилинади.

15−21 июнь:

15 июнь. Тошкент—Москва—Тошкент;

15 июнь. Тошкент—Истанбул—Тошкент;

16 июнь. Тошкент—Тель-Авив—Тошкент;

16 июнь. Тошкент—Дубай—Тошкент;

17 июнь. Тошкент—Москва—Тошкент;

19 июнь. Тошкент—Истанбул—Тошкент;

19 июнь. Тошкент—Москва—Тошкент;

19 июнь. Тошкент—Истанбул—Тошкент;

20 июнь. Тошкент—Қозон—Тошкент;

21 июнь. Тошкент—Москва—Тошкент»;

21 июнь. Тошкент—Екатеринбург—Тошкент.

13 майдан 24 майгача хориждаги ўзбекистонликларни олиб келиш учун 12 та рейс амалга ошириш белгиланиб режага асосан амалга оширилганди

Маълумотларга кўра, охирги бир ойда 32 та чартер рейс орқали 8 мингга яқин, чегара постлари орқали 20 мингдан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга олиб келинганди.

Ёрлиқ