Ўзбекистонда ишлаб чиқилган дори COVID-19га қарши 78% самарадорлик кўрсатган-ми?
(last modified Wed, 10 Jun 2020 06:02:34 GMT )
июн 10, 2020 11:02 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда ишлаб чиқилган дори COVID-19га қарши 78% самарадорлик кўрсатган-ми?

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган "Рутан" дори воситаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилди

"9 июнь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги “China–Uzbekistan Medicine Technical Park” технопаркида ишлаб чиқилган 19 500 дона «Рутан» дори воситасини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига беғараз тақдим этди", - дейилган  Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлигига таяниб Спутник  тарқатган  хабарда.  

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биоорганик кимё институти томонидан томонидан яратилган гриппга қарши оригинал "Рутан" дори воситаси Хитой олимлари томонидан ўтказилган синовлар натижасида SARS CoV-2 типидаги грипп вирусини 78,3 фоизга таъсирини сусайтириш хусусиятини намоён қилган.

Шунингдек, 11 мингта ўрам "Рутан" дори воситаси коронавирусга қарши гуманитар ёрдам сифатида Эронга юборилиб, лаборатория синовларидан ижобий ўтган.

"Рутан" дори воситасини Ўзбекистон-Хитой тиббий технопаркида 2018 йил охирида ишлаб чиқариш бошланган. Ушбу дори грипп вирусининг А-Н3N2, H1N1, В (01), В 03) штаммларига қарши самарадор восита ҳисобланади. Ушбу дори инсон организмида альфа, бета ва гамма интерферонлар ишлаб чиқаришни оширади ва организмда вирус кўпайишига тўсқинлик қилади. Дори  воситаси 6 ёшдан катта болалар ва катталар учун қўлланилиши мумкин.

Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда ишга туширилган Ўзбек-Хитой илмий-технологик паркига 20 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилган бўлиб, 300 та иш ўрни ташкил этилган. Ушбу марказда шарқ табобатининг асрлар давомида синовдан ўтган даволаш услублари, ҳам ғарб тиббиётининг илғор натижаларидан фойдаланилади.

Бугунги кунда технопаркда 8 хил кўринишдаги (таблеткалар, капсулалар, суюқ кўринишдаги ва бошқа) дори воситалар ишлаб чиқарилмоқда. Завод юқори халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради ва GMP (Good Manufacturing Practic) талабларига мос.

 

Ёрлиқ