Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 5000 тага яқинлашмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i52871-Ўзбекистонда_коронавирусга_чалинганлар_сони_5000_тага_яқинлашмоқда
Коронавирусдан холи ҳудудга айланган Сурхондарёга яна 9 та янги ҳолат қайд этилди.
(last modified 2020-06-15T05:46:05+00:00 )
июн 14, 2020 10:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 5000 тага яқинлашмоқда

Коронавирусдан холи ҳудудга айланган Сурхондарёга яна 9 та янги ҳолат қайд этилди.

“2020 йил 14 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4994 (+28) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланганларнинг 7 нафари карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган), 9 нафари Сурхондарё вилоятида ҳамда 2 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Ҳозирда 3874 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (77 фоиз) соғайган.

Мамлакат бўйлаб 1101 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.