Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган рахта омборхонасида ёнғин содир бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i52892-Тошкент_шаҳрининг_Сергели_туманида_жойлашган_рахта_омборхонасида_ёнғин_содир_бўлди
Кеча соат 18:40 да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган «Тошкент минтақавий пахта терминали» МЧЖга қарашли омборхонада ёнғин чиқди.
(last modified 2020-06-15T08:49:25+00:00 )
июн 15, 2020 10:46 Asia/Tashkent
  •  Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган рахта омборхонасида ёнғин содир бўлди

Кеча соат 18:40 да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган «Тошкент минтақавий пахта терминали» МЧЖга қарашли омборхонада ёнғин чиқди.

Ўзбекистон ФВВ хабарига кўра, Хонобод кўчаси 4-уйда жойлашган МЧЖнинг 1500 квадрат метр майдони ёнғин натижасида зарар кўрган.

Ёнғин қутқарув бўлимлари манзилга соат 18:45 да етиб борган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 21:23 да тўлиқ бартараф этилган. Омборхонанинг 2100 метр квадрат майдони сақлаб қолинган деб Дарё хабар берган.

Ёнғин жойига 9 та махсус ёнғин ўчириш техникалари жалб қилинган. Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.