Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Mon, 22 Jun 2020 13:25:41 GMT )
июн 22, 2020 18:25 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг 15-21 июн  кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

"Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари яна телефон орқали мулоқот қилишди.
  2. Ўзбекистон ташқи қарзи 692 млн. долларга ошиб, 25,1 млрд. долларни ташкил қилди.
  3. Ўзбекистон, АҚШ, Германия, Индонезия, Норвегия ва Қатар ўртасида видеоконференция ўтказилди.
  4. БМТ Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ютуқларини олқишлади.
  5. Ўзбекистоннинг  тил тӯғрисидаги  сиёсати ва Россиянинг муносабати.
  6. Депутатлар Ички ишлар вазири истеъфоси ва умуман вазирликни тугатишни сўраяпти.
  7. 200 ва 500 сўмлик қоғоз пуллар 1 июлдан муомаладан чиқарилади.
  8. Гулнора Каримованинг жиноий йўл билан орттирган маблағлари бюджетга ўтказилмоқда!
  9. Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олган сайёҳларга 3 минг доллар компенсация берилади-ми?

Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон бош вазири Кубатбек Боронов ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди

Ўзбекистон ҳукумати раҳбари ўз ҳамкасбини бош вазир лавозимига тайинлангани билан табриклади ва Ўзбекистон—Қирғизистон муносабатларининг янги суръатлар билан изчил ривожланиб, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Суҳбат чоғида томонлар яқин кунларда икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказиш масалаларини муҳокама қилди.

Икки мамлакат бош вазирлари бошчилигидаги Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумати делегацияларининг охирги мартда учрашуви 2019 йил август ойида Бишкекда ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, Абдулла Арипов Сўхдаги воқеалардан сўнг 1 июнь куни Кубатбек Боронов билан Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги «Чечме-Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктида учрашганди.

Х  Х  Х

Ўзбекистон Республикаси ташқи қарзининг умумий ҳажми 2020 йил бошидан 2,8 фоизга ёки 692 млн. долларга ошган ҳолда, 2020 йил 1 апрель ҳолатига 25,1 млрд. долларни ташкил қилганини мамлакат Марказий банки хабар қилган.

 2020 йилнинг I чорагида Ўзбекистон ташқи қарзи ўсиш тенденсиясини сақлаб қолди. Ушбу жараён COVID-19 вируси ёйилиши оқибатида юзага келган инқирознинг социал-иқтисодий таъсирини юмшатиш учун ҳамда ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини молиялаштириш учун янги қарзларнинг жалб қилиниши билан изоҳланиши мумкин дея хабар қилган кун сайти..

2020 йилнинг I чораги мобайнида давлат сектори қарздорлигининг ўсиши 385 млн. долларни ташкил қилди. Шунингдек, глобал пандемия фонида Ўзбекистоннинг суверен облигациялари қиймати фонд бозорларида биржа котировкаларининг пасайиши натижасида камайди.

Банклар ва иқтисодиётнинг бошқа сектор корхоналари томонидан қарз олиш ҳажмининг ошиши натижасида хусусий сектор қарздорлиги 307 млн. долларга ошди.

2020 йилнинг I чорагида хусусий сектор томонидан умумий миқдорда 566 млн. доллар қарздорлик жалб қилинди. Қарзларни жалб қилиш асосан банклар – 451 млн. доллар, текстиль ва тўқимачилик сектори корхоналари – 36 млн. доллар ва иқтисодиётнинг бошқа секторлари – 74 млн. доллар томонидан амалга оширилди.

Х  Х  Х

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масалалари бўйича онлайн-конференцияда иштирок этди.

Ташқи ишлар вазирлигининг сайтига таяниб Уза.уз хабар қилган.

Маслаҳатлашув учрашувида АҚШ, Германия, Индонезия, Норвегия ва Қатар давлатлари махсус вакиллари ҳам иштирок этди.

Тадбирда Афғонистондаги можарони ҳал қилиш ҳамда афғонлараро тинчлик музокараларини тезроқ бошлаш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.

Афғонистонга барча имкониятларни ишга солган ҳолда кўмаклашишнинг, айниқса пандемия шароитида ёрдамлашишнинг устувор йўналишлари тўғрисида батафсил фикр алмашилди.

Х  Х  Х

БМТнинг инсон ҳуқуқлари олий комиссариати йиллик ҳиоботида Ўзбекитоннинг инсон ҳуқуқлари заминасидаги ютуқлароини тасдиқлади.

БМТ инсон ҳуқуқлари олий комиссариати йиллик ҳисоботида  Халқаро стандартлар асосида изчил ривожланиш мақсадида миллий дастурларни тартибга солишга асосланган Ўзбекистонда ўтказилган масалаларни ижобий деб баҳолади.

Ҳисоботда Ўзбекистоннинг изчил ривожланиши ва бошқа дастурларни  ижро этишда  инсон ҳуқуқлари ҳамда БМТнинг инсон ҳуқуқлари ва механизмларини ҳимоя этишни назарга тутгани таъкидланган.

Бундан ташқари, ҳисоботда Ўзбекистонда ногирон шахслар ҳуқуқларини таъмин этишга асосланган ҳатти -ҳаракатлари ҳам олқишланган.

2018 чи йили, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя этишдаги мамлакат президенти дастури қабул қилинганди.

Х  Х  Х

Эски намунадаги ушбу пуллар 1 июлдан кейин эса Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказларида муомаладаги пул белгиларига чекланмаган миқдорда алмаштириб берилади.

Ўзбекистонда 200 ва 500 сўмлик қоғоз пуллар 2020 йил 1 июлдан муомаладан чиқарилади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Марказий банкнинг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан:

- 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик;

- 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар 2020 йил 1 июлдан қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотади.