Ўзбекистонда "Тавхид ва жиҳод катибаси" халқаро террорчилик ташкилоти 25 аъзоси қўлга олинди
(last modified Wed, 24 Jun 2020 05:56:10 GMT )
июн 24, 2020 10:56 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, ДХХ, Тошкент шахар ИИББ ва ДХХ ходимлари 23 июн куни пойтахт ва вилоятда "Тавхид ва жиҳод катибаси" халқаро террорчилик ташкилоти аъзоларини ҳибсга олдилар.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, бу одамлар, 2001 йилда туғилган ва ҳозирда Суриядаги халқаро террорчилик ташкилоти сафида фаолият юритаётган Ўзбекистон фуқароси А. Абдуқаххоровнинг таъсири остига тушиб қолган. Улар экстремистик видеоларни муҳокама қилишиб "ҳижрат" ва "жиҳод"ни амалга ошириш учун Сурияга боришни режалаштиришган.

"Ушбу шахслар орасидан уч нафари муқаддам терроризм ва экстремизм билан боғлиқ жиноятлар учун жазоланган эди, аммо улар ўзлари учун ҳеч қандай хулоса чиқармадилар, аксинча бу фаолиятини тикладилар", - деб ҳабар беришади идорада.

2442-модда 1-қисмига асосан (“Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларни тузиш, раҳбарлик қилиш, иштирок этиш”) жиноят иши доирасида Тошкент шаҳрининг Олмазор, Учтепа, Чилонзор, Яккасарой ва Сирғали туманларидаги 25 манзилда тинтувлар ўтказилди, пойтахт вилоятининг Зангиота туманида 25 киши ҳибсга олинган.

Уларнинг яшаш жойларида ашёвий далиллар топилди. Тергов тадбирлари давом этмоқда.

* “Тавҳид ва жиҳод катибаси” - Ўзбекистон ва Россияда тақиқланган халқаро террорчилик ташкилоти.