Ўзбекистонда коронавиурс юқтириб олганлар сони 9199 нафарга етди
(last modified Fri, 03 Jul 2020 06:40:27 GMT )
июл 03, 2020 11:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавиурс юқтириб олганлар сони 9199 нафарга етди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 3 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 121 кишига кўпайиб, умумий касалланганлар сони 9199 нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатлари:

69 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида;

48 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 32 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида);

4 нафари Тошкент вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 6034 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (65 фоиз/ соғайган деб хабар қилган Дарё сайти..

Ҳозирда мамлакатда 3138 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 16 нафари оғир, 8 нафари ўта оғир аҳволда. 15 март, яъни Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси бошланганидан бери жами 27 нафар касаллик асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Ёрлиқ