Самарқандда туғилган сиам эгизаклари уч соат фарқ билан вафот этди
(last modified Mon, 06 Jul 2020 11:00:30 GMT )
июл 06, 2020 16:00 Asia/Tashkent
  • Самарқандда туғилган сиам эгизаклари уч соат фарқ билан вафот этди

Самарқандда туғилган сиам эгизаклари 10 кун ҳам яшамади. Чақалоқларда нафас ва юрак етишмовчилиги бўлган.

Самарқанд вилоятида туғилган сиам эгизаклари вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, чақалоқларда нафас ва юрак етишмовчилиги бўлган. Уларнинг доимий намланган ва илитилган кислород билан нафас олиши ва тажрибали мутахассислар назоратида бўлиши зарур бўлган. Шу боис эгизаклар 29 июнь куни Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига ўтказилган.

Бироқ 6 июль куни шифокорлар томонидан кўрсатилган тезкор муолажаларга қарамасдан чақалоқларда кўп сонли туғма ривожланиш нуқсонлар борлиги сабабли дастлаб соат 7:50 да сиам эгизакларининг биринчиси, 10:50 да эса иккинчиси нафас ва юрак етишмовчилиги туфайли вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, сиам эгизакларининг дицефал турига мансуб эгизак қизлар 27 июнь куни Самарқанд вилояти перинатал марказида кесарча кесиш натижасида туғилган эди.

 

Ёрлиқ