Ўзбекистонда коронавирус зарарланганларнинг сони 16 186 нафарга етди
(last modified Sun, 19 Jul 2020 04:45:35 GMT )
июл 19, 2020 09:45 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус  зарарланганларнинг сони 16 186 нафарга етди

Ўзбекистонда 18 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 118 нафарга кўпайди ва жами касалланганлар сони 16 186 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланганларнинг

  • 40 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;
  • 31 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
  • 25 нафари Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
  • 22 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

18 июль куни 10:00 ҳолатига 289 кишида, 17:00 ҳолатига кўра 172 кишида коронавирус аниқланганди.

Кун давомида Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 31 нафар, Наманган вилоятида 55 нафар, Андижон вилоятида 33 нафар ҳамда Навоий вилоятида 5 нафар, жами 124 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб Ўзбекистонда 9127 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган.

Ҳозирда Ўзбекистонда 6976 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистонда айни вақтгача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 83 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар қилган. «Дарё» ҳисоби бўйича яна 2 киши — Давлат хизматлари агентлигининг Навоий вилояти филиали ходими ва Маданият вазирлиги ходими касаллик қурбони бўлган.

Ёрлиқ