Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 17 590 кишига етди
(last modified Tue, 21 Jul 2020 07:15:04 GMT )
июл 21, 2020 12:15 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 17 590 кишига етди

Ўзбекистонда 21 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 276 кишига кўпайиб, мамлакатда касалликка чалинганларнинг умумий сони 17 590 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

82 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;

  • 57 нафари Андижон вилоятида;
  • 42 нафари Наманган вилоятида;
  • 36 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 29 нафари Жиззах вилоятида;
  • 23 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 9463 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (54 фоиз) соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этиб келаётган статистика бўйича мамлакатда эпидемия бошлаганидан буён 92 киши вафот этган.

Ҳозирда мамлакатда 8035 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 76 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ёрлиқ