Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 17 881 нафарга етди
(last modified Wed, 22 Jul 2020 04:22:48 GMT )
июл 22, 2020 09:22 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 17 881 нафарга етди

Ўзбекистонда 2020 йил 21 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, яна 126 кишининг коронавирус инфекциясига чалингани аниқланди ва касалланганларнинг умумий сони 17 881 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилган.

Янги касалланиш ҳолатларининг

84 таси Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;

34 таси Қашқадарё вилоятида;

8 таси Тошкент вилоятида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

21 июлда жами 564 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган (соат 10:00 ҳолатига кўра+276, соат 17:00 ҳолатига кўра +165).

Кун давомида Тошкент тиббиёт академияси клиникасида 5 нафар, пойтахтда уй шароитида 8 нафар, Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасасида 36 нафар, Қорақалпоғистонда 6 нафар, Сирдарё вилоятида 3 нафар, жами 58 нафар бемор тузалди.

Ўзбекистонда инфекциядан фориғ бўлганларнинг умумий сони 9521 нафарни (53 фоизни) ташкил қилмоқда. 8265 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ёрлиқ