Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 19 минг кишидан ошди
(last modified Fri, 24 Jul 2020 14:26:12 GMT )
июл 24, 2020 19:26 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 19 минг кишидан ошди

2020 йил 24 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 179 (+193) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 106 нафари Тошкент шаҳрида, 52 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 35 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Андижон вилоятида 45 нафар, Навоий вилоятида 9 нафар, жами 54 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 10 203 (+54) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 8 872 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Sof.uz

Ёрлиқ