Пезидент қарори: Ўзбекистонда Қурбон ҳайити кенг нишонланади
(last modified Sat, 25 Jul 2020 04:29:46 GMT )
июл 25, 2020 09:29 Asia/Tashkent
  • Пезидент қарори: Ўзбекистонда Қурбон ҳайити кенг нишонланади

Қурбон ҳайитининг карантин талабларига риоя қилган ҳолда, халқнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга оширилиши белгиланган

Ўзбекистонда 31 июль Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти қарорида айтилган.

"Муборак Қурбон ҳайити моҳиятида мужассам бўлган хайру саховат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш, халқимизнинг эзгу ният ва орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида: Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 31 июль – жума кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2020 йил 31 июль Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин", - дейилади хабарда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Қурбон ҳайитининг карантин талабларига риоя қилган ҳолда, халқнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга оширилиши белгиланган.

 

Ёрлиқ