август 09, 2020 10:10 Asia/Tashkent
  • Сўх аҳолиси жорий йилда ер ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилган-ми?

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади

Спутник сайтининг хабарқилишича қарор асосида:

Сўх туманида 2020 йилда жисмоний шахслар ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади;

жорий йил 1 августдан бошлаб 2021 йил 31 июлга қадар:

якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи амалдаги қатъий белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади;

алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун йиғимни тўлашдан озод қилинади.

 

Ёрлиқ