Россия ва Беларус ҳарбийлари Фарғона шаҳрига етиб келди
(last modified Sat, 15 Aug 2020 09:18:04 GMT )
август 15, 2020 14:18 Asia/Tashkent
  • Россия ва Беларус ҳарбийлари Фарғона шаҳрига етиб келди

Россия ва Белоруссия ҳарбийлари Фарғона халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди,

Спутник сайтининг хабар қилишича, Россия ва Белоруссия давлатларининг ҳарбий жамоалари "AРМИ – 2020" мусобақасининг "Йўл патрули" йўналишида иштирок этади.

Меҳмонлар муносиб ҳордиқ чиқаришлари учун Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмда  жойлаштирилди.

Шундан сўнг меҳмонлар учун тантанали митинг ва Россия ҳамда Белоруссия давлатлари байроқларини кўтариш маросими бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар 23 августдан 5 сентябрга қадар бўлиб ўтадиган Халқаро армия ўйинларида иштирок этиши  ҳақида хабар берган эдик. 

АрМИ-2020 да ўзбекистонлик ҳарбийлар Россия ҳудудида бўлиб ўтадиган 12 та мусобақаларда иштирок этишади: "Танк биатлони", "Артиллерия олови устаси", "Зирҳланган танк техникаси устаси", "Мусаффо осмон", "От марафони", "Хавфсиз йўналиш", "Элбурс ҳалқаси", "Хавфсиз муҳит", "Ҳарбий ралли", "Содиқ дўст", "Қўшин разведкаси аълочиси" ва "Қуролсоз уста".

 

Ёрлиқ