Ўзбекистонда жами ҳолатлар сони 37 мингдан ошди, 33 мингга яқин бемор тузалган
(last modified Thu, 20 Aug 2020 05:08:48 GMT )
август 20, 2020 10:08 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда жами ҳолатлар сони 37 мингдан ошди, 33 мингга яқин бемор тузалган

Ўзбекистонда 19 август куни 594та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 36 мингдан ошди. Бугун шунингдек, 721 бемор тузалди, 5 бемор вафот этди.

«Шу йилнинг 19 август куни мамлакатимизда 594 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 537 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, қолган 57 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун республиканинг 8 ҳудудида янги ҳолатлар аниқланди ва жами ҳолатлар сони 37 минг 112тага етди. Қаторасига бешинчи кун кунлик касалланиш ҳолатлари сони 600дан паст бўлмоқда.

Тузалганлар (+721)Бугун республиканинг 11 ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 721 нафари соғайди ва шу вақтгача тузалганлар сони 32 минг 994 нафарга (88 фоиз) етди. 

Ўлим ҳолатлари (+5)Бугун Тошкент шаҳрида 5 ўлим ҳолати қайд этилди ва Ўзбекистонда расмий статистикага кўра ўлимлар сони 248тага етди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 920 нафар бемор даволанмоқда, шундан 330 нафари оғир, 96 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ёрлиқ