Нафас сиқилмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i54189-Нафас_сиқилмаётганини_қандай_аниқлаш_мумкин
АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда аҳоли мурожаати ва саволлари юзасидан жавоб қайтарилди.
(last modified 2020-08-22T11:10:58+00:00 )
август 22, 2020 16:03 Asia/Tashkent
  • Нафас сиқилмаётганини қандай аниқлаш мумкин?

АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда аҳоли мурожаати ва саволлари юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Шифокор мендан нафасим сиқилмаётганини сўради. Буни қандай аниқласа бўлади?

Жавоб: Нафас сиқилиши - бу ҳаво етишмаслигини ҳис қилиш. нафас олиш тезлиги, хотиржамликда дақиқасига 22 та нафас олиш бўлиши лозим.

Нафас частотасини хотиржам ҳолатда ўлчаш учун қуйидагиларни бажариш зарур:

  • - Секундомер ёки қўл соатини олинг ёки уяли телефонингизда секундомерни ёқинг;
  • - агар бу вақтгача ҳаракатда бўлган бўлсангиз 5 дақиқа дам олинг;
  • - ўтирган ёки ётган ҳолда қўлларингизни кўксингизга қўйинг;
  • - кўкрак қафасингизни ҳаракатлантириб неча марта нафас олишингизни сананг;
  • - 1 дақиқадан сўнг санашни тўхтатинг. Катта кишиларда нормал нафас олиш частотаси 12-18 та бўлади.
  • Агар кўрсаткичлар 22 тадан кўп бўлса шифокорга мурожаат қилинг - бу нафас олишда муаммо борлигини кўрсатади.