Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i54377-Ӯзбекистон_ӯтган_ҳафта_давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг 24-30 август   кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
(last modified 2020-08-31T12:18:04+00:00 )
август 31, 2020 17:08 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг 24-30 август   кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  • Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири ўринбосари Акрам Мадумаровни қабул қилди/.
  •  Абдулазиз Комилов Афғонистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди/
  • Ўзбекистон ички ва ташқи қарзининг миқдори очиқланди.
  • Ўзбекистон Афғонистонга 10 йил муддатга электр энергиясини етказиб беради.
  • Ўзбекистон бюджет ташкилотларида 1,7 миллион доллар маблағлар ўзлаштирилган -ми?
  • Ӯзбекистонда 113 нафар фуқаро афв этилди.
  • Ўзбекистон ва Эрон Осиё Кубогига мезбонлик қилиш учун ариза топширган.
  • Навоийшунос олим Акром Малик озодликка чиқди.
  • Ўзбек—қирғиз чегарасида юз берган можаро юзасидан 6 нафар сўхлик қамоққа олинди

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 28 август, жума куни Тошкент шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмарни қабул қилди.

Дарё сайтига кўра, Комилов ва Атмар учрашувида сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, алоқа ва бошқа соҳалардаги давлатлараро ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинган.

Афғонистон ташқи ишлар идораси раҳбари президент Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ва ижтимоий-иқтисодий қайта қуришга эришиш йўлидаги фаол қўллаб-қувватлаши ҳамда саъй-ҳаракатлари учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Томонлар ўзларини қизиқтирган барча соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликнинг юқори суръатда давом этаётганини мамнуният билан қайд этди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Афғонистон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Июль ойида Ўзбекистон ТИВ Афғонистонда Қурбон ҳайити муносабати билан уч кунлик сулҳ эълон қилинганини олқишлаб, шунингдек, афғонлараро инклузив музокаралар олиб бориш учун 400 нафар «Толибон» аъзосининг озод қилинганини ижобий баҳолаган.

Аввал Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳри яқинидаги темир йўл қўриқчиларига ҳужум уюштирилгани,  ҳужум оқибатида  жароҳатланган ўзбекистонлик — «Сўғдиёна транс» корхонасининг координация бўлими бошлиғи ўринбосари Термиз шаҳридаги касалхонада даволанаётгани  хабар қилинган.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов афғонистонлик ҳамкасби билан боғланиб, мамлакатда фаолият юритаётган Ўзбекистон компаниялари ва корхоналари ходимлари учун хавфсизлик чоралари кучайтирилишини сўраган.

Х  Х  Х

2020 йилнинг 1 июль ҳолатига ҳукумат номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз маблағлари қолдиғи 19,6 млрд. АҚШ доллари эквивалентини ташкил этди.

Бу ҳақда Молия вазири Тимур Ишметовнинг 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида Давлат бюджети ижросига бағишланган Олий Мажлис қонунчилик палатаси ялпи мажлисидаги маърузасида маълум қилинди.

Давлат ташқи қарзи 1,7 млрд. АҚШ долларига ёки 2020 йил бошига нисбатан 10,9 фоизга ошиб, 1 июль ҳолатига 17,3 млрд. АҚШ долларига етди.

Давлат ички қарзи эса 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига нисбатан 0,3 млрд. АҚШ долларига ошиб, 2,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.

Х  Х  Х

Ўзбекистон Давлат молиявий назорати департаменти мамлакат бюджет ташкилотларида биринчи ярим йиллигида 1 миллион 700 минг доллар маблағларни ноқонуний равишда ўзлаштииш ҳолатлари аниқланганини эълон этди.

Форс ахборот агетлигинг хабар қилишича, Давлат молиявий назорати департаменти жорий йилнинг биринчи яримида мамлакат бюджет ташкилотлари 1 миллион 700 минг доллар /18 миллиард сўм/ миқдорида маблағларни ўзлаштирилганини маълум этди.

Хабарга ассоан, жорий йилнинг биринчи яримида ҳукумат 82 миллиард сўм/ 8 миллион долларга тенг/ қийматидаги жами хатоликлар ва камчиликларни аниқлади, шундан 18 миллиард сўм бюджет идоралари томонидан ўзлаштирилган экан.

Давлат молиявий назорати департаментига биноан, ушбу маблағларинг 64 миллиад сўми / 6,2 миллион доллари/ ноқонуний равишда сарф қилинган.

Текширувлар шунингдек, коронавирус билан шуғулланадиган тиббиёт ходимларига ажратилган яна 56 миллиард сўм /5.5 миллион доллар/,  /соғлиқни сақлаш маркази ходимларини рағбатлантириш, кераксиз маҳсулотларни сотиб олиш ва ҳк/  да ҳам 23 миллиард сўмдан ортиқ /2,2 миллион доллар/ ноқонуний фаолият сифатида аниқланган.

Х  Х  Х

Президент  Шавкат Мирзиёев Ӯзбекистон мустақиллиги эълон қилинганининг 29 йиллигини нишонлаш арафасида   “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 113 нафар фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 5 нафари асосий жазодан озод этилди, 53 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 15 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 40 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 1 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 2 нафарини чет давлат фуқаролари, 105 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.

Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

Х  Х  Х

AFC сайти 2027 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги учун 5 номзодлар аризаси қабул қилинганини ёзди.

Осиё футбол конфедерацияси -(OFK) 2027 йилги Осиё кубогига мезбонлик қилиш учун рўйхатдан ўтиш муддати тугаганидан кейин беш нафар номзод бўлган давлатлар исмларини келтирган.

Номзодларнинг таклифлари ва ҳолати бир йил давомида ўрганиб чиқилади ва 2021 йилда ОФК Осиё Кубоги-2027 мезбони номи эълон қилади.