Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 41 893 нафарга етди
(last modified Tue, 01 Sep 2020 04:58:16 GMT )
сентябр 01, 2020 09:58 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 41 893 нафарга етди

Ўзбекистонда кетма-кет еттинчи кун касалланганлар сони 400 нафарга етмаяпти. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 41 893 нафарга етди.

Янги касалланган 365 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган деб Дарё сайти хабар бермоқда.

Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 320 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 329 нафарни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2298 нафар бемордан 275 нафари оғир, 147 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 41 893 нафар бемордан 39 275 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда. Уч кундан буён даволаниш кўрсаткичи 93 фоиз бўлганди. Бу энг юқори натижа ҳисобланади.

Ёрлиқ