Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 43370 нафарга етди
(last modified Sun, 06 Sep 2020 04:57:02 GMT )
сентябр 06, 2020 09:57 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 43370 нафарга етди

Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яъне 4 сентябрь соат 23:30 дан 5 сентябрь соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 295 та ҳолат қайд этилди. Кетма-кет учинчи кун янги касалланиш ҳолатлари 300 тага етмаяпти.

Янги касалланган 295 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасидан аниқланган.

ССВ Тошкент шаҳрида 3 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этганини хабар қилди. Шунингдек, Бош прокуратура Тошкент вилояти прокуратураси ходими ҳам коронавирус асоратларидан вафот этганини маълум қилди.

Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 343 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 355 нафарни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2147 нафар бемордан 366 нафари оғир, 198 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 43 370 нафар бемордан 40 880 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда. Пандемия даврида илк марта даволаниш кўрсаткичи 94 фоизга етиб, бу борадаги рекорд янгиланди

Ёрлиқ