Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 43663 нафарга етди
(last modified Mon, 07 Sep 2020 05:07:58 GMT )
сентябр 07, 2020 10:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 43663 нафарга етди

Ўтган бир сутка /5-6 сентябрь соат 23:30 га қадар/ ичида коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 293 та ҳолат қайд этилди

Янги касалланган 293 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасидан аниқланган деб хабар қилганр Дарё сайти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 6 сентябрь соат 16:30 ҳолатига кўра, COVID-19 инфекцияси қайд этилган 43 476 нафар бемор (шундан 17 751 нафари аёл, 25 725 нафари эркак) ҳақида статистик маълумотларни тарқатди.

Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 348 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 359 нафарни ташкил этмоқда..

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2038 нафар бемордан 375 нафари оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда. Аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 594 нафарга етди. Бир кун ичида даволанаётган беморлар сони 109 нафарга камайган (улардан 5 нафари вафот этган) бўлса-да, аҳволи оғир беморлар сони 30 кишига кўпайди. Ҳозирда даволанишни давом эттираётганларнинг 29,1 фоизининг аҳволи оғир бўлиб турибди. Бу охирги 22 кун ичидаги энг юқори кўрсаткичдир.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 43 663 нафар бемордан 41 277 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда. Бир кун аввал ҳам даволаниш кўрсаткичи 94 фоиз бўлганди. Бу энг юқори натижа ҳисобланади.

Ёрлиқ