Ўзбекистоннинг «Пахтакор» клуби Эроннинг «Шаҳри Худрў» клубини мағлуб этди
сентябр 24, 2020 10:56 Asia/Tashkent
Осиё Чемпионлар Лигаси В гуруҳининг 6-турида «Пахтакор» Эроннинг «Шаҳри Худрў» клуби билан баҳс юритиб, Жалолиддин Машариповнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди.
Кун сайтининг хабар қилишича, гуруҳ пешқадами «Ал Ҳилол» турнирдан четлатилганидан сўнг «Пахтакор» 10 очко билан 1-ўринни эгаллаб, плей-оффга йўл олди. БААнинг «Шабоб Ал Аҳли» жамоаси эса 7 очко билан 2-ўринни қўлга киритди.
Шундай қилиб, 26 сентябрь куни бўлиб ўтадиган 1/8 финал баҳсида «Пахтакор» Эроннинг «Истиқлол» клубига қарши майдонга тушади.
ОЧЛ, В гуруҳи, 6-тур, 23 сентябрь
Шаҳри Худрў – Пахтакор 0:1
Гол: Жалолиддин Машарипов (65).
Ёрлиқ