Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирларининг музокараларидан сўнг икки мамлакат чегаралари очилади-ми?
Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирларининг музокараларидан сўнг, Ўзбекистон ва Тожикистон чегараларни очиш ва авиақатновни тиклаш масаласи бўйича якуний қарор қабул қилинади.
Ўзбекистоннинг деярли барча вазирлик ва идоралари раҳбарларини ўз ичига олган ҳукумат делегацияси бугун эрталаб Душанбеда етиб келди, дея хабар берди «Азия-Плюс» Тожикистон ҳукуматидаги манбага таянган ҳолда .
Кун сайтининг хабар қилишича, ҳукумат делегациясига эртага ўзбек-тожик бизнес форумида иштирок этадиган ўзбекистонлик ишбилармонларнинг катта гуруҳи ҳамроҳлик қилмоқда.
Бугун Тожикистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан учрашувлар ўтказади, улар давомида икки давлат ўртасида чегараларни очиш ҳамда 16 март куни коронавирус пандемияси сабабли ёпилган Тошкент ва Душанбе ўртасида парвозларни тиклаш масалалари муҳокама қилинади.
Томонлар бугун икки давлат ўртасидаги иқтисодиёт, молия, энергетика, маданият, таълим, транспорт, савдо, сайёҳлик, саноат, фан соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва такомиллаштириш масалаларини ҳам муҳокама қилади.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг ўзи эртага Душанбега келади ва коронавирус инфекцияси тарқалиши бошланганидан кейин Тожикистонга ташриф буюрган хорижий давлат ҳукуматининг биринчи раҳбари бўлади.
Арипов ҳукуматлараро комиссия йиғилишида иштирок этишдан ташқари, ўзбек-тожик бизнес форумига ташриф буюради, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва республика бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашувлар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон чегараларни - барча мамлакатлардан ташриф буюрувчилар учун ҳаво, темир йўл ва автомобиль назорат пунктларини очади.
«Яшил ҳудуд»даги давлатлар фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш чекловларсиз йўл қўйилади. Хитой, Таиланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Финляндия, Латвия, Австрия ва Япония «яшил ҳудуд»да. Ушбу мамлакатлар фуқаролари ва сўнгги икки ҳафта давомида ушбу давлатлар ҳудудида бўлганлар Ўзбекистонга ҳеч қандай чекловларсиз кириши мумкин.