Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 55 минг 593 кишига етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i54951-Ўзбекистонда_коронавирус_юқтириб_олганлар_сони_55_минг_593_кишига_етди
Ўзбекистон ССВ 2020 йил 28 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 593 (+192) нафарни ташкил этганини эълон қилди.
(last modified 2020-09-28T09:39:02+00:00 )
сентябр 28, 2020 14:39 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 55 минг 593 кишига етди

Ўзбекистон ССВ 2020 йил 28 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 593 (+192) нафарни ташкил этганини эълон қилди.

Ўзбекистон ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 147 нафари Тошкент шаҳрида, 35 нафари Наманган вилоятида, 9 нафари Қашқадарё вилоятида, 1 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 51 965 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 168 нафар беморга шифокорлартомонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.