Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентини сайловда қозонган ғалабаси билан табриклади
(last modified Mon, 12 Oct 2020 08:33:58 GMT )
октябр 12, 2020 13:33 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Тожикистон  президентини сайловда қозонган ғалабаси билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқотида Тожикистон етакчисини куни кеча бўлиб ўтган президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади.

Ўзбекистон давлат раҳбари матбуот хизмати “Давлатимиз раҳбари Тожикистон етакчисини куни кеча бўлиб ўтган Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклаб, унга биродар тожик ҳалқи фаровонлиги ва равнақи йўлидаги фаолиятида катта муваффақиятлар тилади” деб хабар қилган.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди деб хабар қилган Спутник сайти.

Давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш, Ҳукуматлараро комиссия қарорларини бажариш ҳамда бўлажак олий даражадаги учрашувлар учун янги кун тартибини ишлаб чиқиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 

Ёрлиқ