Ўзбекистон тарихда илк бор БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашига қўшилди
октябр 14, 2020 10:50 Asia/Tashkent
Ўзбекистон республикаси тарихда илк бор Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари кенгашининг аъзоси бўлди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, қуйидаги 15 давлат 2021 йил 1 январдан бошлаб уч йиллик муддатга БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши аъзолигига сайланган: Ўзбекистон, Россия, Украина, Боливия, Хитой, Кот-д'Ивуар, Габон, Куба, Франция, Малави, Мексика, Непал, Покистон, Сенегал ва Буюк Британия.
БМТ Бош ассамблеяси органи ҳисобланган Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга 47 та дават аъзодир. Кенгаш аъзолари уч йиллик муддатга яширин овоз бериш йўли билан сайланади.
Эслатиб ўтамиз олдинроқ Евроиттифоқ Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятидан хавотир билдирганди
Ёрлиқ