Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 2-8 ноябр кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Мирзиёев Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўл қурилишини тезлаштиришни таъкидлади.
- Абдулла Арипов Қозоғистон бош вазири ўринбосарини қабул қилди.
- Эроннинг Тошкентдаги элчиси икки мамлакат ўртасидаги виза режимини бекор қилишни таклиф этди.
- Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди.
- Ўзбекистон иштирокида халқаро экспертларнинг йиғилиши бўлиб ўтди.
- Тошкент ва Бишкек икки томонлама товар айланмаси ҳажмини 1 млрд долларга етказиш қарорига келишди.
- Хитойнинг коронавирусга қарши вакцинаси энди Ўзбекистонда.
- Россиядаги ӯзбеклар шифокорларга палов тарқатишяпти
Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
Шавкат Мирзиёев “CIIE-2020” Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида /видеоконференция орқали/ қатнашиб, нутқ сўзлади.
Ўзбекистон президенти бу чиқшида, транспорт соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш ва Марказий Осиё транспорт-транзит салоҳиятини кенгайтириш муҳим устувор йўналиш бўлиб қолаётганини таъкидлаб, Ўзбекистон-Хитой-Қирғизистон ўртасидаги темир йўлни қуриб битказишни янада тезлаштириш зарурлигини баён қилди.
Ўзбекистон минтақавий ва ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш учун кенг истиқболлар очиб бераётган “Бир макон, бир йўл” ташаббусини фаол қўллаб-қувватлаётгани, Марказий Осиё, Буюк ипак йўли даврида бўлганидек, Европа ва Осиё ўртасидаги савдо-иқтисодий ва транспорт-транзит йўлакларининг хабига айланиши мумкинлигига ишонч билдирилди деб хабар қилган Спутник сайти..
“Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон янги мультимодал транспорт йўлаги очилганини олқишлаймиз, ушбу маршрут бўйлаб темир йўл қуриш лойиҳасини тезлаштириш тарафдоримиз”, - деди Мирзиёев.
Марказий ва Жанубий Осиё темир йўллари тизимларини боғлайдиган янги транспорт йўлакларини яратиш борасидаги ташаббус катта аҳамиятга эга экани, бу Евроосиё қитъасидаги қуруқлик транспорти тизимини туташтиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Маросимда Сербия, Чили, ЖАР президентлари, Испания ва Покистон ҳукуматлари, қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳам мурожаат йўлладилар.
Х Х Х
Эроннинг Ўзбекистонга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳамид Найрободий Эрон ва Ўзбекистон фуқаролари учун визаларни бекор қилишни таклиф қилди.
“Бож тўловларини камайтириш ва божхона тўсиқларини олиб ташлаш томон ҳаракат қилиш керак. Шунингдек, транспорт лойиҳаларини амалга оширишни тезлаштириш, икки мамлакат ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада жадаллаштиришга хизмат қилади”, деди Найрободий.
Ҳамид Найрободийнинг қайд этишича, Эрон ва Ўзбекистон туризм бўйича дунёда етакчи давлатлар қаторида туради. Тарихий ва нодир мерос сайёҳларни мунтазам жалб этиш учун қулай имконият тақдим этган деб хабар қилган Ку.уз сайти.
“Бу борада икки мамлакат фуқаролари учун визаларни бекор қилиш энг тўғри йўл деб ўйлайман. Мен шуни тарафдориман. Бундан ташқари турли бизнес-тадбирлар, жумладан видеоконференция шаклидаги мулоқотлар ташкиллаштириш орқали тадбиркорларни янада яқинлаштиришимиз мумкин. Техник-муҳандислик хизматлари, тиббиёт ва янги технологиялар соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг ҳар томонлама ривожланишига ёрдам беради. Мен ўз миссиям давомида ана шу режаларни ҳаётга тўлиқ татбиқ эта олсам, бундан хурсанд бўлардим. Бу йўлда енг шимариб ишга киришганмиз”, - дейди Эрон элчиси.
Х Х Х
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келган Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаевни қабул қилди.
“Музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, сув хўжалиги ва маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди”, - дейилган Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарида.
Спутник сайтининг хабар қилишича, вазирлар кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқалар, шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибини муҳокама қилдилар. Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ижобий суръатини сақлаб қолишдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги маълум қилинди.
Томонлар, шунингдек, коронавирус тарқалишига қарши курашиш ва пандемиянинг Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларга таъсирини минималлаштириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар тўғрисида фикр алмашдилар.
ТИВ раҳбарлари икки томонлама тадбирларни давом эттириш, шу жумладан, Ўзбекистон-Қирғизистон Ҳукуматлараро комиссиясининг ва икки мамлакат чегараолди вилоятлари ҳокимлари (ваколатли вакиллари) Кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш муҳимлигини таъкидладилар.
Учрашув якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди.
Х Х Х
7 ноябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлигида коронавирусга қарши вакцина синовининг учинчи босқичини Ўзбекистонда ўтказишни ташкил этиш борасида учрашув бўлиб ўтди
Шунингдек коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи фаза синовларини ўтказиш бўйича хитойлик мутахассилар Ўзбекистонга ташриф буюришди.
Ўзбекистоннинг Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Кун .уз билан суҳбатида,
4 киши кеча келган бўлса, яна 5 нафар хитойлик мутахассислар келишини кутяпмиз. Улар 4 ой давомида синовларни ўтказиш жараёнида биз билан бирга иш олиб боришади. Вакциналар синовини қандай ўтказиш кераклиги, тартиб қанақа бўлиши ва уларнинг кузатуви қай тарзда олиб борилиши бўйича биринчи галда шифокорларимиз билан тренинглар ўтказиш режалаштирилмоқда.
Иккинчидан, умумий жараённи мувофиқлаштириш бўйича ишларни йўлга қўямиз.
Хитой компанияси томонидан жўнатилган вакиллар синовлар асосан қайси поликлиникаларда ўтказилиши бўйича саволлар беришди.
Иккита марказимиз бор: Илғор технологиялар маркази ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология институти. Уларнинг раҳбарияти ҳам учрашувда иштирок этишди. Саволларга жавоб бердик.
Хитойликлар биринчи галда синов ўтказиладиган оилавий поликлиникалар ва улардаги шарт-шароитлар билан қизиқишди.
Иккинчиси, ҳамкорларимиз ҳар бир оилавий поликлиникадан ўнтадан шифокор ва ҳамширалар танлаб олиб улар билан суҳбат ўтказишмоқчи.
Кейинги ҳафтадан шифокорларимизга тренинглар ўтказилади,- деб айтган.
Сўнгра халқимиз учун ижтимоий роликлар тайёрлаймиз. Танланган поликлиникаларнинг манзили, улар билан боғланиш учун контактларни берамиз. Мурожаат қилган кўнгиллилар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларга тушунтириш ишлари олиб борилади.
Режада 5000 одам кутяпмиз. Шунча инсонга етадиган вакцина ҳозир Хитойдан Тошкентга олиб келинган. Вакциналар махсус шароитларда сақланяпти. Кўнгиллилар жамоасини шакллантириб олганимиздан кейин ҳар бир оилавий поликлиникада имкониятдан келиб чиқиб маълум сондаги кўнгиллилар бўйича синов ишлари амалга оширилади.
Яна бир савол туғиляпти – синовлар вилоятларда ҳам ўтказилиши ҳақида. Йўқ. Бу ҳозир тадқиқот бўлгани учун фақат Тошкент шаҳрида ўтказамиз. Бунинг ўзига яраша қулайликлари бўлиши керак. Мониторинг жараёнини самарали ташкил қила олишимиз жуда муҳим ҳисобланади деб қўшимча қилган Абдураҳмонов.
Х Х Х
Томск шаҳридаги ўзбеклар диаспораси фаоллари палов пишириб, миннатдорчилик рамзи сифатида коронавирус билан касалланганларни даволовчи шифокорларга тарқатмоқдалар.
Бу хайрли амални 2 ноябрдан бошлаган "Дружба" ўзбек маданият маркази кўнгиллилари ҳар куни 400 нафар шифокорга ӯзбек палови, салат ва нондан иборат тушлик пакетини етказиб бермоқда.
Шифокорларга бундай тарзда “ӯзбекона” миннатдорчилик билдиришни таклиф қилган Ўктам Махмудовни фаоллар қўллаб-қувватлашди, диаспора бошлиғи Саматулла Рўзиев эса савоб ишга рухсат берди.
"Бу инсоният учун ўз ҳаётини, соғлиғи ва куч-қувватини аямаётган ҳақиқий инсонларга эҳтиром ва миннатдорчилик белгиси,--шарҳлайди Саматулла Рўзиев. - Иш ҳақи – бу, меҳнат учун тўлов. Аммо бу усулда миннатдорчилик билдириш, бу бутунлай бошқа нарса. Шифокорлар хурсанд, биз ҳам яхшилик қилганимиздан мамнунмиз. Айниқса, бугунги қийин пайтда бир-биримизга ёрдам беришимиз жуда муҳим. "
Палов кафеда ёки махсус ошхонада эмас, балки «Азалия» гуллар дўконининг ҳовлисида тайёрланади. Бу ерда 50 кило гурунч элтадиган қозонда ҳар куни Мухтор исмли ошпаз ӯтин ёқиб, паловни соф ӯзбекча тарзда тайёрлайди.
Диаспора фаоллари бу хайрли амални Расули акрам (с)нинг мавлуд ойларида амалга ошираётганларидан хурсанд.
Йигитлар иккита автомашинада паловни олтита тез ёрдам шохобчасига, учинчи шаҳар касалхонасига, 4-сонли туғруқ хона, 2-сонли тиббий бўлим, Строител ва Томск туманлари марказий касалхонаси каби манзилларга етказиб беришади.
Томсклик ўзбеклардан кейин Омск ва Кемероводаги диаспоралар ҳам шифокорларни овқат билан меҳмон қилиш ишини бошладилар.
Атабек Абдуллаев, Томск шаҳри.