Ўзбекистон ислом ҳаракатининг етакчиси ўлдирилди
Афғонистон Мудофаа вазирлиги бу мамлакатнинг Форёб минтақасида Ўзбекистон Исломий ҳаракати террорчи гуруҳининг етакчисини ўлдирилганини эълон қилди.
Афғонистон хавфсизик кучлари томонидан Форёб вилоятиниг Ғўрмоч туманидаги Ҳожи Саид Гул қишлоғининг Кўтал бабр ҳудудида ўтказилган операрциясида Ўзбекистон Исломий ҳаракати етакчиси Азиз Юлдош ўлдирилди.
Афғонистон хавфсизлик хизматининг сўзларига кўра, операцияда Азиз Юлдошнинг ўғли Ҳикмат номли шахс ҳам яраланган.
Азиз Юлдош террорчилик ҳааркатлар Афғонистон фуқароларини ўлдириш жаарёнида бу мамлакатнинг турли вилоятларида айниқса Форёбда қатнашган.
Бу гуруҳ раҳбари Тоҳир Юлдош икки йил олдин Покистонда ўлдирилганди.
Ўзбекистон Исломий ҳаракати 1998 йилда ташкил этилганди.
Хабарларга кўра, бу ҳаракат Ал-Қоида ва Толибон билан узоқ вақт алоқада бўлган ва 2015 йилда ИШИД билан байъат қилишганди.
Аммо яқинда Толибон, Ал-Қоида ва ёки бошқа террористик гуруҳлар билан алоқаларни рад этганди.