Швецария Ўзбекистонга 150 миллион евролик кредит ажратади
Швецария кредит банки ва Ўзбекистоннинг UzAuto Motors -ўзбек автомобил ишлаб чиқарувчи компанияси 150 миллион евролик кредит шартномасини имзоладилар.
Бу эса Швецрия кредит банки томондан Ўзбекистоннинг маҳаллий компанияларидан бирига ҳукумат кафолатисиз тўғридан -тўғри молиялаштириш бўйича биринчи қарори ҳислбланади.
Ажратиладиган қарз UzAuto Motors компаниясининг сармоя лойиҳаларини молиялаштириш, корхонани модернизация қилиш ва техник жиҳозлаш ҳамда товар айланмасини кўпайтириш учун сарфланиши кутилмоқда.
Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш янги модел ишлаб чиқариш тармоқларини ишга туширишга имкон беради.
Швецариянинг кредат банки дунё миқёсидаги энг йирик инвестиция банкларидан бири ҳисобланади.
2019 йилда эса бу банкнинг активлари жами 861 миллиард 860 миллион доллардан ошган.
Швецариянинг Ўзекистоннинг Европа қитъасидаги энг йирик иқтисодий ва савдо шерикларидан бири ҳисобланади.
Эндиликда Ўзбекистонда Швецария сармоялари билан 87 та компаниялар жумладн 31 компания юз фоиз швецариялик инвесторлар иштирокида турли соҳаларда фаолият қилади.
Швецария мамлакат 1991 йил 23 декабрида Ўзбекистон мустақиллигини тан олди ва 1992 йил 7 май кунида икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди.