Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Mon, 30 Nov 2020 20:14:58 GMT )
декабр 01, 2020 01:14 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг  23-29-  ноябр  кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов Сеулда Корея Республикаси бош вазири билан учрашди.
  • Швецария Ўзбекистонга 150 миллион евролик кредит ажратади.
  • Эроннинг Тошкентдаги элчиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бизнесмен-омбудсман билан учрашди.
  • Исматулла Эргашев Россия элчиси билан учрашганида Афғонистон масаласини муҳокама қилди.
  • Ўзбекистон: интернет-кафелар фаолиятига рухсат берилади. Хитой вакцинасини синовдан ўтказиш бошланади.
  • Ўзбекистон расмий делегацияси Суриядаги лагерларга ташриф буюрди.
  • Ўзбекистон Террорчилик глобал индексида 134-ўриндадир.
  • Ўзбекистон жорий йил қанча олтин импорт қилгани маълум қилинди.
  • Ўзбекистон коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

26 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов «Корея Республикаси – Марказий Осиё» 13-ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун Сеул шаҳрига келган Марказий Осиё давлатлари делегациялари раҳбарлари таркибида Корея Республикаси бош вазири Чон Се Гюн билан учрашганини Кун сайти хабар қилган.

Учрашув чоғида Ўзбекистон ТИВ раҳбари икки мамлакат етакчилари ўртасидаги дўстлик ва ишончга асосланган муносабатлар «алоҳида стратегик шериклик» характерига эга давлатлараро ҳамкорликнинг асоси ҳисобланишини қайд этган деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуо хизмати..

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларнинг фаоллашгани таъкидланди. Ўзбекистонда ташкил этилган қўшма корхоналар сони сўнгги йилларда икки бараварга ошди.

Фан, таълим, ахборот-коммуникация технологиялари, иқтисодиётни рақамлаштириш ва «яшил» технологияларни жорий қилиш соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга ўзаро қизиқиш билдирилди.

Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика жабҳаларидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Коронавирус инфекцияси ва бошқа замонавий эпидемиологик таҳдидларга қарши курашиш учун мазкур йўналишда қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг муҳимлиги қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз,  шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов «Корея Республикаси – Марказий Осиё» ҳамкорлик форумидаги иштироки доирасида Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири Кан Гён Ҳва билан учрашди.

Х  Х  Х

Тошкентдаги Эрон элчиси Ҳамид Найирободий  Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил – бизнес омбудсман Дилмурод Қосимов билан учрашиб мулоқот қилди.

Ҳамид Найрободий ва Дилмурод Қосимов

Томонлар бу учрашув чоғида  ўзаро англашув меморандумларни имзолаш истиқболларини муҳокама қилишди.

Тошкентдаги Эрон элчиси Ҳамид Найирбодоий  ўз сўзларида Ўзбекистода ҳозирги иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолаб,  Теҳрон ва Тошканд давлатлари ўртасидаги яхши сиёсий муносабатлар,  иқтисодий алоқаларнинг ривожланишига ҳам таъсир кўрсатмоқда, масалан, 2019 йилда икки мамлакат ўраисдаги савдо ҳажми ўтган йилига нисбатан 35 фоизга ошиб 425 миллион долларни ташкил этди,  деб қўшимча қилди.

Мулоқот чоғида   Дилмурод Қосимов ҳам саво-тижорат соҳасида икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларни ривожланишига тўхталиб, Ўзбекистон республикасининг савдо-иқтисодий амбициялари билан таништирди.

Дилмурод Қосим шунингдек  Эрон элчихонасининг иқтисодий бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик орқали  Ўзбекистонда фаолият юритаётган эронлик ишбилармонлар ва Эронда фаолият юритаётган ўзбекистонлик ишбилармонларнинг ҳуқуқларини янада қўллаб -қувватлашнинг имкони бор, дея аниқлик киритди.

Х  Х  Х

Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашди.

Томонлар Афғонистон инқирозини ҳал этиш бўйича Ўзбекистон ва Россия саъй-ҳаракатлари, Афғонистондаги бугунги вазият, Доҳа шаҳрида Афғонистон бўйича тинчлик музокараларининг бориши ва истиқболлари муҳокама қилинди деб хабар қилган Спутник сайти..

Томонлар, шунингдек, қўшни мамлакатда тинчликни тарғиб қилишда яна бир муҳим қадам саналган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ қошида Афғонистон бўйича доимий қўмита тузиш тўғрисидаги ташаббусини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Х  Х  Х

Ўзбекистон ҳукумат делегацияси қуролли тўқнашувлар зонасида жойлашган Сурия қурдларнинг "Ал-Хол" ва "Рож" лагерларига ташриф буюриб, у ерда сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари билан уларни Ватанга қайтариш масаласини ҳал қилиш учун учрашувлар ўтказди.

 

Спутник сайтига кўра, ушбу ташриф Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номидан ташкил этилган бўлиб, аёл ва болаларни қуролли тўқнашув зоналаридан олиб чиқиш бўйича бундан  аввалги "Меҳр-1" ва "Меҳр-2" инсонпарварлик операцияларининг давоми ҳисобланади.

2019 йилда ушбу операциялар доирасида Сурия ва Ироқдан 220 нафар ўзбек аёллари ва болалари Ўзбекистонга олиб келинган.

Мамлакатдан адашиб чиқиб кетган, мураккаб кунларни бошдан кечирган бу одамларга, Ватанга қайтиб келганларида тиббий, психологик ва маънавий ёрдам кўрсатилди ва бу уларни тинч ҳаётга қайтишларига, жамият билан бирлашишига ёрдам берди.

Бугунги кунда "Ал-Хол" ва "Рож" лагерларига 100дан зиёд аёллар ва (асосан уч ёшгача бўлган) болалар қолишда давом этишмоқда. Болалар ораларида етимлари ҳам бор. Улар ўта оғир шароитларда яшамоқдалар, ичимлик суви, овқат ва тиббий ёрдам олишда муаммоларга дуч келишмоқда.

Х  Х  Х

Жорий йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистон импортининг ҳажми 16,7 миллиард долларни ташкил қилган.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил январ-октябр ойлари давомидаги ташқи савдо айланмаси ҳақидаги маълумотида 2020 йилда Ўзбекистон экспортининг 43,5 фоиз улушини олтин ташкил қилгани эълон этилган.

Сўнгги икки ой давомида олтин экспорт қилинмаган бўлса-да, жами 13,3 миллиард долларни ташкил қилган экспорт ҳажмининг 5,8 миллиард доллар қисми олтин экспортига тегишли. 2018 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич экспортнинг 15,1 фоизига, 2019 йилда эса 28,1 фоизига тенг бўлганди деб хабар қилган Кун.уз сайти..

Январ-октябр ойлари бўйича Ўзбекистон импортининг ҳажми 16,7 миллиард долларни ташкил қилиб, шундан 25,3 миллион доллар олтин импортига тўғри келади.

Бу вақт оралиғидаги экспорт ҳажмининг энг катта қисмини олтин эгаллаган бўлса, импортнинг 37,8 фоиз улушини машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари ташкил қилган.