Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i56354
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг  30 ноябр-6 декабр  кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
декабр 08, 2020 14:22 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг  30 ноябр-6 декабр  кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  • Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев РФ саноат ва савдо вазири Денис Мантуровни қабул қилди.
  • Ашраф Ғани : Шавкат Мирзиёев афғонлараро тинчлик жараёнини қўллаб-қувватламоқда.
  • Теҳрон ва Тошкент университетлари ўртасида ўзаро англашув меморандум имзоланди.
  • Ўзбекистон ССВ: 3-босқич клиник синовлари ижобий ўтган вакцинани харид қиламиз.
  • Россиянинг 3 та авиакомпаниясига Ўзбекистонга учиш учун рухсат берилди.
  • Ўзбекистон декабрда ЕОИИда кузатувчи-давлат мақомини олиши кутилмоқда.
  • Ўзбекистон ва Тожикистон чегаралари очилди.
  • Россия томонидан яратилган «Спутник V» вакцинаси намуналари Ўзбекистонга олиб келинди.
  • Суриядан Ўзбекистонга яна 25 нафар аёл ва 73 нафар бола қайтарилди
  • Гулнора Каримова судда ғолиб чиқди. Энди у 350 миллион долларлик активга эгалик қилиши мумкин.

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ўзбекистон ва Афғонистон презиентлари мулоқоти давомида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Президент Ашраф Ғани Афғонистоннинг кўп миллатли халқи номидан Ўзбекистон раҳбарига афғонлараро тинчлик жараёнини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани ҳамда ушбу мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, шу жумладан коронавирусга қарши курашиш даврида амалий ёрдам кўрсатаётгани учун миннатдорлик билдирди.

Президентлар икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик суръати ортиб бораётганини алоҳида мамнуният билан қайд этдилар. Пандемия оқибатларига қарамай, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми сезиларли кўпайди, бизнес алоқалари фаоллашди. Икки мамлакат тадбиркорлари учун ноёб имкониятларга эга «Термиз» халқаро савдо маркази ташкил этилди.

Савдо ҳажмини икки баробар кўпайтириш учун ҳуқуқий базани такомиллаштириш, савдо уйлари тармоғини кенгайтириш ва янги кооперация лойиҳалари тўпламини шакллантириш масалалари ўрганилмоқда.

Президентлар ўтган ҳафта бўлиб ўтган Афғонистон бўйича Женева халқаро конференциясининг асосий натижаларини юксак баҳоладилар. Минтақада ўзаро боғлиқликни янада мустаҳкамлаш, Афғонистонни халқаро савдо-иқтисодий алоқаларга интеграция қилишга қаратилган устувор лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Трансафғон темир йўл йўлагини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш мақсадида етакчи мамлакатлар ва халқаро молиявий институтларга қўшма мурожаат йўллашга келишиб олинди. «Сурхон – Пули Ҳумри» йўналишида электр узатиш линиясини қуриш лойиҳасини жадаллаштириш масалалари мувофиқлаштирилди.

Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг кўламли шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга интилиш қатъий эканини яна бир бор тасдиқлади.

Х  Х  Х

Эрон ислом республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Ҳамид Найирободий иштирокида Теҳрон университети ва Тошкент шарқшунослик университети ўртасида ўзаро англашув меморандум имзоланди.

Найирободий ушбу англашув меморандумни имзолаш маросимида, Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мизиёевнинг самарали ташқи сиёсати натижасида ушбу мамлакатнинг Эрон ислом жумҳурияти билан турли соҳалардаги муносабатлари ва ва ҳамкорликлари янада кенгайиб бормоқда деб изоҳлади.

Эроннинг Тошкентдаги элчиси ўз сўзларида,  коронавирус пандемияси даврасида икки мамлакат ўртасидаги парламентар ҳамда , вазирилклар ва идоралар даражасидаги алоқалари деярли муваффақиятли бўлиб келмоқба. Бу эса Ўзбекистон билан ҳаморлик ҳақидаги қарашларни ўз вақтида амалга оширишга ёрдам беради дея қўшимча қилди.

Ҳамид Найирободий шунингдек Тошкент Шарқшунослик университети вакилларининг эроншунослик соҳасидаги фаолиятларини ҳам юқори баҳолади.

Теҳрон ва Тошкент яқин келажакда Тошкент шарқшунослик университетида Эроншунослик марказини очилишини эълон қилишди.

Маросимда Токшент шарқшунослик университетининг эрон-афғон филологияси профессори Аҳмаджон Қуръонбеков томонидан ёзилган " Хамса ҳикоятларида туркум маънолари" рисоласи тақдимоти бўлиб ўтди.

 Мазкур диссертация бу йил Теҳрон университети профессори Вакилифард тузатмаси билан нашр этилди.

Х  Х  Х

Россия Саноат ва савдо вазирлиги департамент директори Михаил Анисимов Ўзбекистон декабрь ойида Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи-давлат мақомини олиши ҳақида хабар қилди.

Жорий йилнинг декабр ойида Ўзбекистонга Евроосиё иқтисодий иттифоқида расман кузатувчи мақоми берилишини Ахабар қлди, Анисимов "Россия-Ўзбекистон саноат мулоқоти: янги лойиҳалар ва шерикчилик" онлайн-конференциясида.

Анисимовнинг айтишича, Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан ҳамкорлиги янги форматда импульс ва ривожланиш олади.

ЕОИИ – 2015 йил 1 январдан бошлаб фаолият кўрсатувчи халқаро иқтисодий интеграция бирлашмаси. Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон - иттифоқ аъзолари.

Х  Х  Х

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги чегаралар жорий йилнинг 16 май кунидан бошлаб коронавирус пандемияси сабабли ёпилган эди.

Икки мамлакат расмийларининг келишувига асосан Ўзбекистон ёки Тожикистон университетларида таҳсил олаётган талабалар ҳамда икки мамлакатнинг фуқаролари ўз оила аъзолари билан дидор кўришлари учун ўтиш ҳаққига эгалар.

Милодий 20121 йил биринчи январ ойидан бошлаб икки мамлакат ўртасида самолёт қатновлари қайта тикланиши учун Ўзбекистон ва Тожикистон расмийлари ўртасида маслаҳатлашувлар давом этмоқда.

Х  Х  Х

“Росавиация”нинг бу мамлакатдан Ўзбекистон шаҳарларига қатнайдиган 10 та йўналишни тасдиқлагани маълум бўлди.

Россия ҳаво транспорти федерал агентлиги- Росавиация томонидан бу мамлакатнинг 3 та авиакомпаниясига Ўзбекистонга учиш учун рухсат берилган.

“Рухсат бериш тўғрисидаги қарор халқаро йўналишлар бўйича қатновларнинг тикланишига асос бўла олмайди. Рухсатнома – авиакомпанияларнинг қатновларни қайта тиклаётганида фойдаланиш ҳуқуқини беради”, дея таъкидланади “Росавиация” тарқатган хабарда.

 “Росавиация” "Победа" лоукостерига Ўзбекистоннинг айрим  шаҳарларига мунтазам рейсларни амалга оширишига ижозат берилганди.

Х  Х  Х

Гулнора Каримова Швейцарияда бўлиб ўтган судда ғолиб чиққанидан кейирн суд у банкда музлатилган қарийб 350 миллион долларлик активга эгалик қилиши мумкин бўлган қарри чиқарган.

Швейцария федерал апелляция суди 3 декабрь куни Гулнора Каримовани Гибралтар офшор ҳудудида рўйхатдан ўтган Takilant Ltd. компаниясининг ҳуқуқий эгаси этиб топиш тўғрисидаги аризани кўриб чиққан ва уни қаноатлантирган. Мазкур компаниянинг Швейцария банкидаги ҳисобрақамида қарийб 350 миллион доллар миқдоридаги активлари 2018 йилда қабул қилинган жиноят иши қарори билан музлатилган  хабар қилган Bloomberg агентлигига таяниб, Кун.уз сайти.

Суд қарорига кўра, жиноят иши доирасида фақат Б. исмли шахс айбли деб топилган. У ҳужжатларни сохталаштириш, ноқонуний даромадларни легаллаштириш, Каримова номидан очилган компаниялар орқали поралар олишда айбдор деб топилган.

«Бу Гулнора Каримова учун муҳим ғалаба, федерал прокуратура унинг активларини мусодара этишга эришмоқчи эди», — деган Каримованинг адвокати Грегуар Манжа.