Ўзбекистон ва Швецария ТИВ раҳбарлари телефон орқали суҳбатлашдилар
Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Швейцария Конфедерацияси Ташқи ишлар федерал маслаҳатчиси (вазири) Игнатсио Кассис ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди.
Абдулазиз Комилов ва Игнатсио Кассис Ўзбекистон-Швейцария кўп қиррали алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Томонлар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кучайтириш ҳамда қишлоқ жойларда инфратузилмани ривожлантириш, ресурслар ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирдилар.
Учрашувда икки мамлакатнинг БМТ, ЕХҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқалари масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, турли даражаларда бўлиб ўтадиган учрашувлар жадвали тўғрисида фикр алмашилди.