Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 93 млн доллар миқдорида кредит ажратади.
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i56499-Осиё_тараққиёт_банки_Ўзбекистонга_93_млн_доллар_миқдорида_кредит_ажратади.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда ишсизликни қисқартиришга қаратилган лойиҳа учун 93 млн доллар миқдорида кредит ажратади.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
декабр 15, 2020 13:52 Asia/Tashkent
  • Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 93 млн  доллар миқдорида кредит ажратади
    Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 93 млн доллар миқдорида кредит ажратади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда ишсизликни қисқартиришга қаратилган лойиҳа учун 93 млн доллар миқдорида кредит ажратади.

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизматининг хабар қилишича, Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда ишсизликни қисқартиришга қаратилган лойиҳа учун 93 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратишни маъқуллади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари биргаликда ишлаб чиққан лойиҳага кўра, 60 минг фуқаро, шу жумладан, 48 минг банд бўлмаган аҳоли ўз касбий кўникмаларини яхшилаш имкониятига эга бўлади деб  хабар қилган ҳудуд24.уз сайти.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги лойиҳа бош ижрочиси вазифасини бажаради