Ўзбекистон ва Қозоғистон космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорликлар хусусида келиша олишди
Ўзбекистон Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (Ўзбеккосмос) Бош директори вазифасини бажарувчи Шуҳрат Қодиров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Қозоғистонга сафар қилди.
Ўзбеккосмос Бош директори вазифасини бажарувчи Шуҳрат Қодиров ташриф давомида Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Багдат Мусин билан учрашганини Корреспондент.уз хабар қилган.
Учрашувда Ўзбекистонда «Казсат» сунъий йўлдош алоқаси ва радиоэшиттириш тизими хизматларини кўрсатадиган қўшма корхонани ташкил этиш таклифи билдирилди.
Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги ва Ўзбекистон космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ўртасида космик фаолият соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича баённомаси имзоланди.
Яқин келажакда Казкосмос корхоналари ўзбекистонлик мутахассисларни қўшма лойиҳалар доирасида малака ошириш ва амалиёт ўташга қабул қилишлари мумкин.