Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 29,3 млрд долларни ташкил қилди
Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 29,3 млрд долларни ташкил қилганини мамлакат Марказий банки маълум этган.
Ўзбекистон ташқи қарзи 2020 йил бошидан 1 октярга қадар 19,7 фоизга ёки 4,8 млрд долларга ошган.
“Ушбу жараён COVID-19 вирусининг тарқалиши оқибатида юзага келган инқирознинг ижтимоий-иқтисодий таъсирини юмшатиш учун ҳамда ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини молиялаштириш учун янги қарзларнинг жалб қилиниши билан изоҳланиши мумкин”, - дейилади Марказий банк ҳисоботида.
Умумий ташқи қарз давлат ва хусусий сектор қарзларидан иборат.
Биринчиси 18,7 миллиард долларни ташкил этиб, 2,9 миллиард долларга ошди. Хусусий сектор ташқи қарзи 10,6 миллиард долларни ташкил этиб, 1,9 миллиард долларга ошди.