декабр 29, 2020 10:52 Asia/Tashkent
  • Жорий йилнинг фақат декабрь ойида 7,5 мингдан зиёд ўзбекистонлик Россияга ишга жўнатилди

Коронавирус пандемиясига қарамай жорий йилнинг декабрь ойида 7,5 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари Россияга ишга жўнатилди.

Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусановнинг сўзларига таяниб Спутник сайтининг  маълум қилишича, Россияда 1,6 миллиондан ортиқ мамлакат фуқаролари доимий равишда меҳнат қилмоқда.

Охирги бизнинг маълумотларимизга қараганда, пандемия вақтида 430 мингга яқин фуқароларимиз қайтиб келган. Ҳозир Россияга бориш истагида бўлган бор. Чунки у ерда ишчи кучига талаб катта. Пандемия шароитида Россия тезкор штабининг рухсатини олиб, декабрь ойининг ўзида 7,5 мингдан ортиқ фуқароларимизни расмий тарзда иш жойларига боришини амалга оширдик. Бу жараённи кўпайтирамиз деб ўйлаймиз”,  - деди вазир.

Ҳусановнинг таъкидлашича, Россия Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги "Паспорт-виза хизмати" Федерал давлат унитар корхонаси ҳамда Москва шаҳридаги "Кўп тармоқли миграция маркази" Давлат бюджет муассасаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишувлари имзоланган. "Паспорт-виза хизмати" филиалини келгуси йил бошида очиш режалаштирилмоқда.

 

Ёрлиқ