декабр 31, 2020 10:41 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Янги йилни нишонлаш қоидаларини ўзгартирди
    Ўзбекистон Янги йилни нишонлаш қоидаларини ўзгартирди

Ўзбекистондаги махсус комиссия Янги йил тадбирларини 30 кишидан кўп бўлган ҳамда коронавирусга тест топширган ҳолда нишонлашга рухсат берди.

2020 йил 31 декабрь ва 2021 йил 1 январь кунлари тўйхона, меҳмонхона, ресторан ҳамда кафеларда 30 кишидан кўп бўлган кўнгилочар тадбирлар / Янги йил/ни коронавирусга ПЗР тест ёки экспресс-тест текшируви асосида ташкил этилишига истисно тариқасида рухсат берилганини Спутник сайти хабар қилган.

30 кишидан кўп бўлган кўнгилочар тадбирларни ташкил этувчи тўйхона, меҳмонхона, ресторан ва кафеларда:

шартнома асосида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини жалб этган ҳолда эпидемиологик тартибларга риоя этилиши устидан назорат ўрнатилиши;

коронавирусга ПЗР тест натижаси бўлмаган ташриф буюрувчилар учун хусусий лаборатория ёки санитария-эпидемиология хизмати билан шартнома асосида жойида коронавирусга экспресс-тест текширувини йўлга қўйилиши талаб этилади.

Махсус комиссия фуқаролардан тиббий ниқоблардан тўғри фойдаланиб, қўйилган талабларга қатъий риоя этишларини сўраган.

 

Ёрлиқ