Январ 03, 2021 14:05 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Сув хўжалиги вазири ўринбосарини автоҳалокатга учраганида рафиқаси ва 3 ёшли қизи вафот этди
    Ўзбекистон Сув хўжалиги вазири ўринбосарини автоҳалокатга учраганида рафиқаси ва 3 ёшли қизи вафот этди

Қамчиқ довонида 1 январга ўтар кечаси йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани оқибатида икки киши қурбон бўлди.

ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон сув хўжалиги вазири ўринбосарининг рафиқаси ва 3 ёшли қизи вафот этган, амалдорнинг ўзи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилганини Кун сайти хабар қилган.

ЙТҲ 31 декабрь куни соат 23:00 ларда А-373 Тошкент–Ўш йўлининг Поп тумани “Қўшминор” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 258-километрида содир бўлган. Тошкент—Қўқон йўналиши бўйича “Chevrolet Gentra” русумли автомашинасини бошқариб келаётган 24 ёшли фуқаро ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган “Chevrolet Gentra” автомашинасининг орқа чап томон қисмига урилиб кетган.

Натижада олдиндаги “Chevrolet Gentra” автомобили йўл четига чиқиб кетиб, қияликка ағдарилиб кетган. Ҳайдовчининг автомашина салонида бўлган 1986 йилда туғилган турмуш ўртоғи ва 2017 йилда туғилган қизи олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ёрлиқ