апрел 04, 2024 11:38 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда 8 нафар ўзбекистонлик қурбон бўлди
    Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда 8 нафар ўзбекистонлик қурбон бўлди

Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 8 нафар Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлди.

Спутник сайтига кўра, 3 апрель куни соат 17:00 ларда “Самара-Шимкент” автомобиль йўлида “Toyota-Alphard” русумли автомобиль ҳамда “Volvo” русумли юк автомобили иштирокида ЙТҲ- йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳодиса оқибатида “Toyota-Alphard” русумли автомобилда бўлган жами 8 нафар Ўзбекистон фуқароси олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан бахтсиз ҳодисада вафот этганларни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали Ватанга олиб келиш ва дафн этиш маросимларини ўтказиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди. Шунингдек, барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда деб келтирилган хабарда.

Ўзбекистон Фавқудодда вазиятлар вазирлиги масъуллари Қозоғистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб, бахтсиз ҳодисани келиб чиқиш сабабларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.

Ёрлиқ