Нега Андижон ва Намангандаги айрим ҳудудлар ичимлик сув таъминотидан узилиб қолди?
(last modified Mon, 11 Jan 2021 08:06:23 GMT )
Январ 11, 2021 13:06 Asia/Tashkent
  • Нега Андижон ва Намангандаги айрим ҳудудлар ичимлик сув таъминотидан узилиб қолди?
    Нега Андижон ва Намангандаги айрим ҳудудлар ичимлик сув таъминотидан узилиб қолди?

Андижон шаҳрига ичимлик суви етказиб берувчи Хонобод—Андижон марказий сув қувурининг Андижон тумани «Хортум» маҳалласида жойлашган сув тақсимлаш жиҳозида носозлик юзага келгани ортидан Наманган шаҳри сув таъминотида ҳам фавқулодда носозлик юзага келди.

11 январь куни “Пахталикўл” сув узатиш иншоотида Д-1000 мм.ли  юқори босимли магистрал тармоқларда фавқулодда носозлик содир бӯлганлиги сабабли мазкур иншоот фаолияти соат 10:00 дан бошлаб вақтинчалик тӯхтатилди деб хабар қилган Спутник.

“Бунинг натижасида Наманган шаҳрининг Оромгоҳ даҳаси, 1-Ахсикент, 2-Ахсикент, Гўзал, Чаманзор, Минчинор, Мустақиллик, Паҳлавон, Нуробод, Сиҳатгох, Меҳнатобод,  Ишонч, Истиқбол МФЙ ҳудуди ва 1-кичик тумани айрим жойларида ичимлик суви таъминотида вақтинчалик узилишлар содир бўлади”, - дейилган хабарда.

Хабарда ҳозирда  “Наманган сув таъминоти” МЧЖ Наманган шаҳар бўлими мутахассислари тезкорлик билан носозликни бартараф этиш чораларини кўраётгани қўшимча қилинган.

Андижон шаҳрига ичимлик суви етказиб Хонобод-Андижон марказий сув қувурининг Андижон тумани “Хортум” МФЙга қарашли Анжирзор кўчаси ҳудудида жойлашган сув тақсимлаш жиҳозида носозлик юзага келганди.

Натижада Андижон шаҳри ва унга ёндош туманларнинг айрим ҳудудлари ичимлик сувисиз қолган эди.