Ўзбекистон сув хўжалиги вазири:Қўштепа канали қурилишига ёрдам беради
(last modified Thu, 22 Jun 2023 06:16:36 GMT )
июн 22, 2023 11:16 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон сув хўжалиги вазири:Қўштепа канали қурилишига ёрдам беради
    Ўзбекистон сув хўжалиги вазири:Қўштепа канали қурилишига ёрдам беради

Ўзбекистон сув хўжалиги вазири кўра, Ўзбекистон бу масалада «Толибон»га ёрдам кўрсатади. «Бу канал икки халқни уриштирадиган эмас, бирлаштирадиган дўстлик канали бўлади», — деди у.

Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев 20 июнь куни ОАВ вакиллари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилишича, жорий йилнинг 22 март куни Ўзбекистон ҳукумати делегацияси махсус самолётда Афғонистонга борган. Кобулда мамлакат делегацияси бир қатор масалаларда музокаралар ўтказган. Хусусан, Қўштепа канали қурилиши лойиҳаси ҳам муҳокама қилинган.

Унинг сўзларига кўра, музокаралар давомида мамлакат делегацияси «Толибон» ҳаракати вакилларига канал қурилишидан ташвишда эканлигини билдирган.

Шавкат Хамраевнинг қайд этишича, Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг яқин бир ҳафта ичида яна Афғонистонга ташриф буюриши кутилмоқда.

«Бу иккинчи ташрифимиз бўлади. Бу сафар тўғридан-тўғри мулоқот қилиб, каналга ва қурилиш жойларига борамиз, лойиҳачиларимиз билан бирга ишлаймиз. Кейин бизнинг қаерда ва қандай ёрдам беришимиз аниқ бўлади. Улар сув олиши керак, барибир олади. Ёпасан, қилмайсан, деган гап йўқ бу ерда. Тарихан ва ҳозирги кунда ҳам сувнинг шаклланишига қараб, маълум бир миқдорда сув олиш ҳуқуқи бор. Шу ҳуқуқнинг чегарасини ҳам, бошқасини ҳам келишиб, ишчи гуруҳи иш олиб боради. Ҳозир жуда катта иш олиб бориляпти, бу ҳурматли президентимизни ҳам энг безовата қилган масалалардан бири. Бу ҳақда бир неча марта ўз маърузаларида ҳам айтган», — деди у.

Шавкат Хамраевнинг сўзларига кўра, «Толибон» билан дўстона мулоқот қилинаётгани энг тўғри ва самарали йўлдир.