Ўзбекистонда қамоққа ҳукм қилинганлар сони 22 минг нафарни ташкил этади
(last modified Tue, 12 Jan 2021 06:03:14 GMT )
Январ 12, 2021 11:03 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда қамоққа ҳукм қилинганлар сони 22 минг нафарни ташкил этади
    Ўзбекистонда қамоққа ҳукм қилинганлар сони 22 минг нафарни ташкил этади

Бугунги кунда Ўзбекистонда мавжуд бўлган 54 та жазони ижро этиш муассасаларидан 18 таси ёпиқ турдаги, 25 таси манзил колония ва 11 таси тергов ҳибсхонларидир.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси йиғилишида lтезкор-қидирув, тергов соҳасида қийноқларнинг олдини олиш мақсадида ички ишлар органларига келтирилган ва ушланган шахслар билан янги ташкил этилган 484та сўровхонада суҳбат ва сўровлар ўтказилмоқда деб хабар қилган Кун сайти.. 

Ички ишлар вазирлиги тақдим этган маълумотларга кўра, Ўзбекистон қамоқхоналари- жазони ижро этиш тизимида 22 мингдан ортиқ, шундан 7 мингдан ортиғи манзил колонияда, 14 мингдан ортиқ маҳкумлар ёпиқ турдаги колонияларда жазо муддатини ўтамоқда.

2020 йил 1 август ҳолатига кўра, АҚШда ҳар юз минг одамдан 639 нафари, Россияда 340 нафари, Туркияда 335 нафари, Беларусда 343 нафари, Ўзбекистонда 68 нафари жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтамоқда.