Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 7-14 апрель кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
10 апрел Ўзбекистонда Рамазон ҳайити нишонланади
- Ўзбекистон президенти Рамазон ҳайити арафасида 426 кишини афв этди
- Ўзбекистон президенти ўзбекистонтликларни Рамазон ҳайити билан табриклади
- Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намози ўқилди
-
Минскда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Беларус президентининг учрашуви бўлиб ўтди
***
Ўзбекистон мусулмонлари идораси онлайн мажлисидан сўнг Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 10 апрель куни нишонланишини маълум қилди.
"Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилади", - дейилади хабарда.
Ушбу қарор уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан фалакий ҳисоб-китоблар таҳлили асосида қабул қилинди.
***
Шавкат Мирзиёев Рамазон байрами арафасида 426 нафар жазо муддатини ўтаётган шахсларни афв этиш тўғрисида фармонни имзолади.
Мирзиёев фармонига асосан, Ўзбекистон Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 426 нафар шахс афв этилди, дейилади хабарда.
Афв этилган шахсларнинг 135 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 200 нафари - шартли озод қилинди, 26 нафарининг жазоси - енгилроқ жазо билан алмаштирилди, 65 нафар шахсларнинг жазо муддати қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 11 нафарини чет эл фуқаролари, 50 нафарини аёл, 13 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 157 нафарини ёшлар (шулардан, 3 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 5 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
шунингдек, афв этилган шахсларнинг соғлом турмуш йўлга қўйиб, фойдали меҳнат билан шуғулланиши, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул тегишли топшириқлар берилган.
**
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев барча ўзбекистонликларни Фир ҳайити билан қутлади.
Спутник сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон президенти ўз табригида: Аввало, муқаддас динимиз буюрган ибодат ва амалларни муборак Рамазон ойида чин дилдан, ихлос билан адо этиб, бугун ҳайит айёмини катта шоду хуррамлик билан кутиб олаётган сиз, азизларни, юртимиздаги жамики мўмин-мусулмонлар, бутун халқимизни самимий табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак эҳтиромим ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман деб айтди,
Шавкат Мирзиёев шунингдек, ўз табрик сўзида ислом дини – тинчлик, эзгулик ва инсонпарварлик дини эканини, тинчлик-омонлик, ўзаро дўстлик ва аҳилликка интилиб яшаш – чин мўминга хос фазилат эканлиги муқаддас китобларда ёзилганини қайд этиб ўтди.
Ўзбекистон президенти сўнгги йилларда Ўзбекистонда барча миллат ва конфессия вакиллари учун виждон эркинлигини таъминлаш учун зарур шароитлар яратилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.
"Жумладан, янги масжидлар барпо этилмоқда, улуғ алломалар, азиз-авлиёларимизнинг қадамжолари обод қилинмоқда, миллий ва диний қадриятларимиз тикланмоқда. Муборак Ҳаж ва Умра зиёратлари учун кенг имкониятлар очилмоқда", - деди президент.
**
Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намози тонг соат 6:10да бошланди.
Sputnik мухбири олган фотосуратларни тақдим этамиз.
1. Тошкентдаги 13 минг кишига мўлжалланган "Исломобод" масжиди.
**
Кеча Минскжа Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Беларус президенти Александр Лукашенконинг учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов ижтимоий тармоқғига таяниб кун сайтининг хабар қилишича, «Дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган ҳамкорлигимиз Ўзбекистон-Беларус кун тартибининг барча жабҳаларида жадал ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон ва Беларус ташқи ишлар вазирликлари олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш учун барча имкониятларини ишга солади».
Хабарга кўра, Беларус президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонни ҳамкорликни янада фаол ривожлантиришга чақирди. Томонлар ўз олдига товар айирбошлаш ҳажмини миллиард долларга етказишни мақсад қилган.
«Умид қиламанки, Ўзбекистон бу муаммони ҳал қилиш учун бор кучини сарфлайди. Биз келишиб олган қўшма корхоналар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратишингизни сўрайман. Биз бу билан қизиқамиз. Ўзбекистонга таклиф қиладиган нарсамиз бор», деди Лукашенко.
Шунингдек, Бахтиёр Саидов Беларус ташқи ишлар вазири Сергей Алейник билан ҳам учрашди.
«Минскда бўлиб ўтган музокараларимиз раҳбарларимиз ўртасида эришилган келишувлар ижросини батафсил кўриб чиқиш, шунингдек, икки давлат алоқаларининг барча йўналишлари бўйича фикр алмашиш учун яхши имконият яратди. Муносабатларимиз кўплаб соҳаларда ижобий суръат намоён этаётганини мамнуният билан таъкидладик. Ишбилармон доиралар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаш, иқтисодий алоқаларни сезиларли даражада кенгайтиришга келишиб олдик. Вазирликларимиз ўртасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган Маслаҳатлашувлар дастурини ҳам имзоладик», деб ёзди Бахтиёр Саидов ижтимоий тармоқда.