Тошкент – Теҳрон йўналишида халқаро автобус қатнови йўлга қўйилиши кутилмоқда
(last modified Wed, 13 Jan 2021 06:24:22 GMT )
Январ 13, 2021 11:24 Asia/Tashkent
  • Тошкент – Теҳрон йўналишида халқаро автобус қатнови йўлга қўйилиши кутилмоқда
    Тошкент – Теҳрон йўналишида халқаро автобус қатнови йўлга қўйилиши кутилмоқда

Жорий йил 2021 да “Тошкент-Бухоро-Машҳад-Теҳрон” халқаро автобус йўналишини амалга ошириш учун Эрон Ҳукумати билан транзит рейслар бўйича келишувга эришиш чоралари кўрилади ва келгусида мазкур йўналиш бўйича халқаро автобус маршрути йўлга қўйилади.

“Тошкент-Бухоро-Машҳад-Теҳрон” халқаро автобус йўналишини амалга ошириш учун Ўзбекистон ва Эрон Ҳукуматининг транзит рейслар бўйича келишувга эришиш чоралари кўрилади ва келгусида мазкур йўналиш бўйича халқаро автобус маршрути йўлга қўйилиши Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳасида белгилланан деб хабар қилган Қалампир сайти.

мазкур ҳужжат лойиҳаси билан Ўзбекистон зиёрат туризмини ривожлантиришда Транспорт-логистика хизматларини яхшилаш ва ривожлантириш ҳам назарда тутилмоқда.

Унга кўра, ушбу ҳужжат кучга кирганидан сўнг бир ҳафта муддатда Транспорт вазирлиги ҳамда “Uzbekistan Airports” АЖ “Pegasus Airlines” авиакомпаниясига Туркия шаҳарларидан Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ҳамда Анқарадан Тошкент шаҳрига тўғридан-тўғри авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома расмийлаштирилишини таъминлайдилар.

Бундан ташқари 2021 йил апрель ойигача ўзбек диаспораси истиқомат қиладиган қўшни мамлакатларнинг йирик шаҳарлари (Ўш, Жалолобод, Туркистон, Чимкент, Душанбе, Хўжанд, Мозори Шариф)дан туризм салоҳияти юқори бўлган Ўзбекистон шаҳарларига автобус маршрутларини йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказилади.

Жорий йил давомида “QANTAS” авиакомпанияси билан ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида музокаралар олиб борилади.

Шунингдек, Транспорт ва Ташқи ишлар вазирликлари томонларнинг келишувига асосан “Ўш-Тошкент” йўналишини амалга ошириш учун Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридан ўтган магистралда ҳаракатланиш бўйича Тожикистон ҳукумати билан келишувга эришиш чораларини кўрадилар.