Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 77 777 нафарни ташкил қилмоқда
Бир сутка давомида 61 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 777 нафарни ташкил қилмоқда
Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатларининг: 14 нафари Андижон вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида, 2 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Навоий вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида, 1 нафари Самарқанд вилоятида, 2 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Фарғона вилоятида, 7 нафари Тошкент вилоятида, 14 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Мамлакат бўйлаб жами соғайганлар сони 76 276 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоизга етди.
Айни пайтда 883 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 158 нафар бемор оғир, 32 нафари ўта оғир аҳволда.
Ўзбекистонда жами 618 киши пандемия қурбони бўлди.